Одил Аҳмедовнинг жамоаси муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди

Бугун Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клуби ушбу турда “Бэйжинь Жэньхе” клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг Аҳмедовнинг жамоаси ўз очколари сонини 68тага етказиб олди ва сўнгги тур олдидан энг яқин тақибчиси ҳисобланган “Гуанжо Эвергранд”ни нақд 8 очкога ортда қолдирди. Шу тариқа “Шанхай СИПГ” муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов жорий мавсум Хитой Суперлигасида жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!