Оғир атлетика. Долера Давронова ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!
Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиоатининг навбатдаги кун дастури қизғин давом этмоқда. Бироз аввал қизлар ўртасида вазни 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида медаллар ўз эгаларига топширилди.
Қувонралиси, ушбу вазн тоифасида иштирок этган юртдшимиз Долера Давронова иккикураш бўйича олтин медални қўлга киритди. Вакиламиз гарчи даст кўтариш машқини бешинчи ўринда якунлаган бўлса ҳам силтаб кўтариш машқи ҳисобига барча рақибларини ортда қолдирди. Унинг икки кураш бўйича қайд этган натижаси 225 кг.га тенг бўлди. Кумуш медаль АҚШ терма жамоаси вакиласига насиб этган бўлса, бронза медалига австриялик атлет сазовор бўлди.
Оғир атлетика. Ёшлар ўртасида ЖЧ.
Қизлар, -90 кг.:
1. Долера Давронова (Ўзбекистон) – 225 кг (97 кг + 128 кг)
2. Юлиана Риото (АҚШ) – 224 кг (99 кг + 125 кг)
3. Сара Фишер (Австрия) – 224 кг (98 кг + 126 кг)
Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамиз учун мусобақа давомидаги учинчи олтин медаль бўлди. Аввалроқ Адҳам Эргашев ҳамда Кумушхой Файзуллаева ҳам чемпионликни қўлга киритган эди.
Фикрлар