Пойтахтимизда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари давом этмоқда. Бироз аввал аввал эркаклар ўртасида вазни 77 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида даст кўтариш машқи ўз якунига етди. 

Ушбу мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Ғайрат Айтмуродов 146 килограмм билан учинчи натижани қайд этди. Эронлик Хуссайн Султонида ҳам шундай натижа, лекин у бу оғирликни илгарироқ кўтаргани учун юқори ўрин унга берилади. Бу машқдаги олтин медаль эса латвиялик Ритварс Сухаревсга насиб этди. Унинг натижаси 156 килограмм. Бироздан сўнг силтаб кўтариш машқи бошланади. Таъкидлаш жоиз, бу Айтмуродов учун илк халқаро мусобақа. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98