Оливар Кан қўлқоп ишлаб чиқарувчисини судга берди

"Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан "T1tan" номи билан дарвозабонлар қўлқопи ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди. Гап шундаки Каннинг футболчилик фаолияти давомида "Титан" деган лақаби бор эди ва у компания муаллифлик ҳуқуқини  бузган деб ҳисобламоқда.

Бу ишни Мюнхен суди кўриб чиқади. Оливер Кан Баден-Вюртембергда жойлашган корхонадан номдан фойдаланганлик учун 250 минг евро товон талаб қилмоқда. 

Собиқ кипернинг ўзи ҳам "Goalplay" номи остида дарвозабонлар қўлқопи ишлаб чиқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!