Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7
Ads

Олий лига-2016 якунларига оид мақолалар туркумини давом эттирамиз. Бу сафар якунланган мавсумда энг кўп гол урган қария футболчилар еттилиги ҳақида тўхталиб ўтамиз. Рейтингга 32 ва ундан юқори ёшдаги футболчилар киритилган.

7. Муйдин Мамазулунов 
Ёши: 32
Жамоаси: "Олмалиқ"/"Навбаҳор"
Натижаси: 25 ўйин - 6 гол
Бир неча йиллардан буён Олий лигада сермаҳсул ўйин намойиш этиб келаётган Мамазулунов ушбу мавсумда икки жамоа таркибида умумий ҳисобда 6 та гол урди. У "Олмалиқ" ишқибозларини 2 марта, "Навбаҳор" мухлисларини эса 4 бора қувонтиришга муваффақ бўлган.

6. Носир Отақўзиев
Ёши: 32
Жамоаси: "Қўқон-1912"
Натижаси: 26 ўйин - 7 гол
Бир пайтлар Олий лига тўпурари бўлган Отақўзиев ушбу мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси шарафини ҳимоя қилди. 32 ёшли ҳужумчи рақиблар посбонларини 7 марта ранжитиб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.

5. Сервер Жепаров
Ёши: 34
Жамоаси: "Локомотив"
Натижаси: 23 ўйин - 7 гол
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Жепаров мавсумни чемпион сифатида якунлади. У "Локо"нинг биринчи ўринни қўлга киритишига 7 та голи билан ўз улушини қўшди.

4. Игор Таран
Ёши: 32
Жамоаси: "Шўртан"
Натижаси: 29 ўйин - 9 гол
Олий лига тўпурари бўлган яна бир футболчи бу Тарандир. Игор 32 ёшида "Шўртан" рақибларига 9 та гол "совға" қилди ва ҳали бери жамоадаги етакчиликни ҳеч кимга бермоқчи эмаслигини исботлади.

3. Илҳом Юнусов
Ёши: 34
Жамоаси: "Қизилқум"
Натижаси: 30 ўйин - 10 гол
Олий лиганинг пеналтичи футболчиси Юнусовдир. "Қизилқум" ярим ҳимоячиси мавсумдаги 10 та голининг 8 тасини 11 метрлик жарима тўпларидан киритган. 34 ёшли футболчининг бу натижасига Ибрагимовичдан бошқа ҳар қандай футболчи хавас қилса арзийди.

2. Неманя Йованович
Ёши: 32
Жамоаси: "Андижон"/"Қизилқум" 
Натижаси: 29 ўйин - 13 гол
Мавсумнинг энг сермаҳсул легионери бўлган Йовановичнинг ёши 32 да. Сербиялик ҳужумчи "Андижон" либосида 5 та, "Қизилқум" таркибида 8 та голни ўз номига ёзидриб қўйган.

1. Зоҳид Абдуллаев
Ёши: 32
Жамоаси: "Металлург"
Натижаси: 28 ўйин - 18 гол
Абдуллаев 32 ёшида Олий лиганинг энг сермаҳсул иккинчи тўпурари бўлганлиги диққатга сазовор натижадир. Зоҳид "Металлург" учун 28 учрашувда 18 та гол киритган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи