Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Ушбу мавсумда Олий лигадаги энг сермаҳсул тўпурарлар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар охирги 6 мавсумда энг кўп голга муаллифлик қилган легионерлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

2011 йил
3.Душан Савич ("Пахтакор") - 7 гол
2. Андрес Переплёткинс ("Насаф") - 13 гол
1. Милош Трифунович ("Бунёдкор") - 17 гол

2011 йилги мавсумда "Пахтакор"нинг македониялик ҳужумчиси ярим мавсумда 7 та гол урган бўлса, "Насаф"нинг латвиялик ярим ҳимоячиси Переплёткинс 13 та голга муаллифлик қилди. 17 та гол урган "Бунёдкор"нинг сербиялик ҳужумчиси Трифунович Олий лиганинг энг сермаҳсул тўпурарига аталган совринга эга чиқди.

2012 йил
3. Иван Бошкович ("Насаф") - 6 гол
2. Артур Геворкян ("Насаф") - 9 гол
1. "Артурас Фоменко ("Навбаҳор") - 9 гол

"Насаф"нинг икки легионер футболчилари Бошкович ва Геворкян умумий ҳисобда 15 гол уришди. Сербиялик ҳужумчи 6 гол киритган бўлса, туркманистонлик ярим ҳимоячи эса 9 та голга муаллифлик қилди. "Навбаҳор"нинг литвалик ҳужумчиси Фоменко ҳам 9 марта рақиблар дарвозаисни ишғол этган.

2013 йил
3. Акмал Холматов ("Локомотив") - 10 гол
2. Артур Геворкян ("Насаф") - 18 гол
1. Олександр Пишур ("Бунёдкор") - 19 гол

"Локомотив"нинг тожикистонлик ярим ҳимоячиси Холматов мавсумда 10 та голга муаллифлик қилди. Туркманистонлик Геворкян эса "Насаф" учун 18 та гол уриб, мавсумнинг иккинчи тўпурари бўлди. Энг яхши тўпурар номини эса "қалдирғочлар"нинг украиналик легионери Пишур қўлга киритди. У 19 та гол урди.

2014 йил
3. Олександр Пишур (“Бунёдкор") - 6 гол
2.Кахи Махарадзе ("Пахтакор") - 7 гол
1. Артур Геворкян ("Насаф") - 18 гол

2013 йилги мавсум тўпурари бўлган Пишур кейинги мавсумда атиги 6 та гол урди. "Пахтакор"нинг грузиялик ярим ҳимоячиси Махарадзе эса 7 та голга муаллифлик қилди. "Насаф"нинг туркман ярим ҳимоячиси Геворкян бу сафар ҳам 18 та гол урди. Бироқ Артур бу гал энг яхши тўпурарга аталган совринни қўлга киритди.

2015 йил
3. Шакер Зуаги (“Бунёдкор") - 7 гол
2. Неманя Йованович ("Олмалиқ") - 9 гол
1. Артур Геворкян ("Насаф") - 11 гол

"Бунёдкор"нинг тунислик ярим ҳимоячиси мавсумни 7 та гол билан якунлади. Сербиялик Йованович эса "Олмалиқ" рақиблари посбонларини 9 марта хафа қилган. Олдинги мавсум тўпурари Геворкян эса 11 та гол урган ҳолда, энг сермаҳсул хорижлик тўпурарга айланди. Бироқ Артур умумий тўпурарлар рўйҳатида 6-8-ўринлардан жой олди.

2016 йил
3. Вадим Чемиртан ("Бухоро") - 7 гол
2. Драган Черан ("Насаф") - 12 гол
1. Неманя Йованович ("Андижон"/"Олмалиқ") - 13 гол

Якунланган мавсумда иккинчи даврада ўз жамоасига келиб қўшилган футболчилар Чемиртан ва Черан катта саҳнага чиқишди. Молдовалик ҳужумчи 7 та, сербиялик ҳужумчи 12 та гол киритди. Ўтган мавсумда 9 гол киритган Йованович ушбу мавсумда 13 та гол билан энг сермаҳсул хорижлик футболчига айланди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!