Олти спорт тури бўйича чемпионни табриклаймиз

Юртимиз маҳоратли ва иқтидорли спортчиларга бой. Шу сабаб байроғимиз халқаро майдонларда ҳилпираб, мадҳиямиз янграб келмоқда. Бунга яккакураш спорт турларида фаолият олиб бораётган спортчиларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшишда давом этмоқда.

Шулардан бири олти спорт тури бўйича чемпион Суҳроб Раҳимбековдир. Бу спортчимиз бугун ўзининг 26 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан SPORTS.uz портали Суҳробга оилавий тинчлик, сиҳат-саломатлик ва келгуси фаолиятида ҳам ғалабалар бардавом бўлишини тилаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Суҳроб ўтган ойда АҚШда JIU-JITSU бўйича ўтказилган очиқ чемпионатда иккинчи марта ғолибликни қўлга киритган эди.

Маълумот учун: Жиу-житсу — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!