Осиё бокс конфедерацияси: Энг ёрқин юлдуз Ҳасанбой Дўсматов бўлади
Жорий йилнинг 30 апрель – 7 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионати олдидан Осиё бокс конфедерацияси мусобақага бағишланган мақоласини эълон қилди.
Мақолада Осиё бокс конфедерацияси Тошкентдаги мусобақа қитъанинг энг кучли боксчилари учун йилнинг энг нуфузли анжумани ҳисобланишини таъкидлаган. Чунки бу турнир шу йилнинг август ойида Германияда бўладиган жаҳон чемпионатига ягона саралаш мусобақаси ҳисобланади. Жаҳон чемпионати учун Осиёга 60 та лицензия ажратилган. Ҳар бир вазн тоифасида олтитадан энг кучли боксчи жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Хуршид Норматов: Энг яқин дўстим - Ҳасанбой Дўсматов!
Айни пайтда Осиё чемпионатида қатнашиш учун қитъамизнинг 29 та мамлакатидан 200 нафардан ортиқ боксчи рўйхатга олинган. Булардан ташқари, мусобақаларга захира таркибларидаги боксчилар ҳам қўшилади. Чемпионатда 1977-1998 йилларда туғилган боксчилар қатнашиши мумкин.
Ҳасанбой Дўсматовнинг издошлари ғолиблик учун куч синашди
Тошкентдаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир қаторда Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон терма жамоалари тўлиқ таркиб – ўнтадан боксчи билан иштирок этади.
Осиё бокс конфедерацияси Тошкентда Рио Олимпиадаси қаҳрамонлари ҳам рингга чиқишини маълум қилиб, Осиё чемпионатининг энг ёрқин юлдузи Олимпия ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони, Вэл Баркер кубоги соҳиби Ҳасанбой Дўсматов бўлишини алоҳида таъкидлаган.
Ҳасанбой Дўсматовдан тарихий натижа кутяпмиз
Шунингдек, Тошкент рингларига ўзбекистонлик олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинлари кумуш медал соҳиблари – Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Олимпада бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев кўтарилади. Шунингдек, Олимпия ўйинлари финалчиси – қозоғистонлик Василий Левит ва бронза медаль соҳиби мўғулистонлик Дорджнямбуу Отгондалай рингга чиқади.
Бокс бўйича Осиё чемпионатлари 1963 йилдан буён ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида қитъамизнинг бокс бўйича энг нуфузли мусобақаси 1995 ва 1999 йилларда катта муваффақият билан ўтказилган.
Фикрлар