Осиё кубоги – 2019. Алмоез Али турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди

БАА майдонларида ўтган қитъа биринчилигида Қатар терма жамоаси ғолиб чиқишди. Мазкур турнир давомида рақиблар дарвозасини 9 бор ишғол этган Алмоез Али мусобақа тўпурарлигини қўлга киритди. Бундан ташқари 22 ёшли форвард ушбу Осиё кубогининг энг яхши футболчиси ҳам бўлди.

Қатар терма жамоаси дарвозабони Саад Ал Шиб эса энг яхши дарвозабон деб топилди ва 10 минг АҚШ долларилик чекни қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!