Осиё ўйинлари 2-кун. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 10-ўринга тушиб кетди (ФОТО)
Хабарингиз бор шу кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, ҳамюртларимиз мусобақанинг илк кунлариданоқ бирин-кетин медаллар қўлга киритишни бошлаб юборишди. Дастлабки куни эркин курашчиларимиз 2та бронза ва 1та олтин медални нақд қилишган бўлишса, бугун Ушунинг икки кураш тури бўйича спортчимиз Даря Латишева кумуш медалга сазовор бўлди. Куннинг иккинчи ярмида эса Таэквондочиларимиз Пўлат Ниёзов (-58кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, кейинчалик Нигора Турсункулова (-67кг) терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди. Кун якунида эса 125 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Давит Модзманашвили Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4-бронза медални тақдим этди.
Шундай қилиб, ўтган икки кун натижаларига кўра ҳозирча терма жамоамиз делегацияси ҳисобида жами 7та медаль мавжуд ва улар умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб туришибди.
Эслатиб ўтамиз, кун бошида вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаб туришган эди.
Фикрлар