Осиё ўйинлари 2018: Магомед Ибрагимов бронза медали учун курашади

Осиё ўйинларининг дастлабки кунги беллашувлари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган эркин кураш бўйича 97 кг вазн тоифасида гиламга кўтарилган ҳаюртимиз Магомед Ибрагимов ярим финал босқичида эронлик Алиризо Каримимачиани билан баҳс олиб борди. 

Қизиқарли кечган баҳс вакилимизнинг 4:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Энди Ибрагимов броза медали учун ўтказиладиган баҳсда япониялик Такеши Ямагучини мағлуб этиши лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!