Осиё ўйинлари 2018: Сирожиддин Ҳасанов ҳиндистонлик рақибини енголмади

Индонезияда Осиё ўйинларининг дастлабки кунги баҳслари давом этмоқда.

Эркин кураш баҳсларининг 65 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Сирожиддин Ҳасанов 1/8 финал босқичида ҳиндистонлик Бажранг Бажрангга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда вакилимиз рақибига 11:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!