Сир эмаски, 2019 йил ўзбек спорти учун масъулиятли йил ҳисобланади. Ўзбекистонлик спортчилар йил давомида Токио 2020 Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақаларда, рейтинг турнирларида иштирок этадилар. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миллий олимпия қўмитаси атлетларимизнинг халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши йўлида спорт федерациялари ва ассоциациялари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Айни пайтда Олимпия йўналишидаги кўплаб терма жамоаларимиз ўқув-машғулот йиғинларига киришганлар:

Ўзбекистон гимнастика федерацияси – 3-26 январь, Тошкент (трамполин)

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси – 10 январгача, Тошкент вилоятидаги оғир атлетика базасида

Ўзбекистон “ROWING & CANOE” федерацияси – Январь ойи охиригача, Тошкент денгизида

Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси – 2-30 январь, Мудофаа вазирлигига қарашли спорт клубида

Ўзбекистон бокс федерацияси – 6-30 январь, Янгиобод спорт базасида

Ўзбекистон дзюдо федерацияси – 5-12 январь, «Ёшлик» спорт мажмуасида

Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси – 5-22 январь, Миллий Паралимпия ассоциацияси

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси – 6-24 январь, Таэквондо WTF ассоциацияси.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98