Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўрнига хориждан мураббий келиши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?

Хабарингиз бор Ўзбекистон олимпия терма жамоаси яқинда БААда бўлиб ўтдан халқаро мусобақада ғолиб чиқди. Шу муносабат билан бугун Миллий олимпия қўмитасида терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ўтказилди. Тажрибали мутахассис келажакда ОТЖга хориждан мураббий олиб келиниши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

«Тўғри, бунгача хориждан мураббий олиб келиниши ҳақида гап-сўзлар бўлди. Бу ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Аммо, айни дамда менга юклатилган аниқ вазифа бор ва уни бажариб келмоқдаман. Бош мураббий ролида ким бўлишидан қатъий назар, бу жараён тўхтаб қолмаслиги лозим. Терма жамоага ким келса ҳам қўлдан келганича ёрдам беришга тайёрман", - дейди Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!