Ўзбекистон ОТЖ эртага Ҳиндистонга қарши ўйнайди
Хабарингиз бор шу кунларда Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Туркияда «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда.
Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоа футболчилари машғулотлар давомида техник-тактик ҳаракатларни яхшилаш, шунингдек, прессинг уюштириш ва стандарт вазиятлардан фойдаланиш устида иш олиб боришяпти. Бундан ташқари назарий машғулотларда рақиблар ўйинлари ёзилган видеоёзувлар футболчиларга намойиш қилиниб, уларнинг ўйинлари таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари фитнес бўйича мураббий қўлостида тренажёр залида ҳам машғулотлар олиб боришяпти.
Эртага терма жамоамиз «Turkish Women’s Cup 2019» мусобақасидаги иштирокини бошлайди. Дастлабки рақибимиз Ҳиндистон терма жамоаси бўлади. Ўйин Сиде шаҳридаги «Эвренсеки» стадионида Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Фикрлар