Ўзбекистон ОТЖ футболчилари бугун жисмоний тайёргарлик бўйича тестлар топширишди

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентда йиғин олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда. 

Бугун олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби қайси футболчига қандай юкламалар бериш зарурлиги бўйича хулоса қилишади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
07/02/2019 15:02
Ha Olimpiya jamoaning biroz joni bor keyin negadir aynib qolmoqda-da ular ham....
&
King of World
07/02/2019 15:01
Qanchasi haqqoniy o‘tgannn... shpargalka rosa ishlagandir