Ўзбекистон ОТЖнинг Словакияга қарши ўртоқлик учрашуви қолдирилди, чунки...

Айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари бугун Словакия U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Аммо Анталия шаҳрида кучли шамол эсаётгани сабабли мазкур ўйин қолдирилди. Икки терма жамоа расмийлари бундай ноқулай об-ҳаво шароитида футбол ўйнамасликка қарор қилишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Эндиликда Олимпия терма жамоаси вакиллари кейинги назорат ўйинларига тайёргарлик кўришади. Мазкур йиғин орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоани шакллантириш ишларини олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yahyobek
16/01/2019 06:23
Омад