Ўзбекистон ОТЖнинг янги мураббийи билан учрашувдан сўнг ПФЛ регламентида ўзгариш бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Любинко Друлович мураббий этиб тайинлангач, ПФЛ вакиллари мазкур мутахассис билан учрашиш таклифини билдирганди. Учрашув бугун — 25 январь куни бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилган мураббийнинг 2019 йилги мавсум учун тузиб чиқилаётган регламент юзасидан муносабатини билиш эди. Боиси, бунгача ЎФА раҳбарияти 1997 ва ундан кейин таваллуд топган футболчининг Суперлига клубларида 90 дақиқа тўп суриши масаласини илгари сураётган бўлса, ПФЛ бу таклифга қарши овоз билан чиқаётганди.

ЎФАнинг терма жамоалар бўлимига кўра, бу ҳолат олимпия терма жамоасига номзод футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлишида муҳим роль ўйнайди. ПФЛ эса бу ҳолат футболчиларнинг ўз устида ишлашидан тўхташи мумкинлиги, эҳтимолий жароҳат олган футболчининг ўрнига ким тушиши масаласини мураккаблаштириши каби масалаларни кўтараётганди. Бунинг юзасидан Любинко Друлович қуйидагича фикр билдирди:

- Сербия бу босқичдан аллақачон ўтиб кетди ва натижалар ёмон бўлмади. Айни вақтда Сербия клублари ҳеч қандай чекловларсиз ҳам 17, 18 ёшли футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қилади. Чунки 25 ёшга тўлган футболчини яхшироқ нархга сотиш керагидан кўп қийинлашади. Ёшроқ футболчиларга эса Европада ҳам, бошқа жойларда ҳам талаб нисбатан юқорироқ. Сабаби уларда яширин потенциал бўлиши катта эҳтимол. Серб клублари трансфер ойнасидаги маблағлар ҳисобидан ўз ҳолатини яхшилашидан келиб чиқилса, ҳозир уларга чекловлар қўйиш шарт эмас.

Мамлакат футболида биринчи рақамли жамоа бу — миллий терма жамоа. ПФЛ вакиллари Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланганида, чемпионат юзасидан унинг ҳам фикрлари билан қизиққанди. Олимпия терма жамоаси эса иккинчи рақамли жамоа эканидан, шунингдек, Друлович олдига Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш қўйилганидан келиб чиқиб, ПФЛ регламент масаласида қуйидаги ўзгаришни илгари суради:

— Суперлига ва Про-лига А клубларининг ҳар бирида 1997 ва ундан кичик бўлган бир нафар футболчи энг камида 45 дақиқа майдонда тўп суриши шарт. Бундай футболчиларнинг қайси таймда майдонда бўлишини клуб мураббийларининг ўзи ҳал қилади;

— 1997 ва ундан кичик ёшдаги футболчини зарурият юзасидан алмаштиришга тўғри келса ва бу вақтда у 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнида яна шундай бошқа футболчи майдонга чиқарилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
25/01/2019 21:53
Eee yangi murabbiy yangi yilda. Futbolchilarni tanlashga e’tibor berishsa bo‘lardi
&
ОЗИМИЗ
25/01/2019 20:32
Жуда тогри фикир иложи болса ихтиори мажбури 17_19 ёшдаги болар хам камида 30 килиб белгилаш керак
&
user
25/01/2019 16:16
bittamas ikkita qo'yish kerak
yosh futbolchi. keyin kattalarda o'ynaydigan bollani yoshlar ligasida o'ynatmaslik kerak anu Paxtachi ga o'xshagan komandalani jarima qilish kerak yoshlar ligasida kattalar jamoasida o'ynayotgan yosh futbolchilani o'ynatgani uchun
&
darwesh
25/01/2019 16:12
Бошланиши ёмон эмас. Энди факат кузатамиз
&
user
25/01/2019 16:11
Yoshlarni o'ynatish to'g'i, ularni qachon o'ynatishadi bu yosh jarohat olishi mumkin deb avaylayvursa bu bolla ertaga futbol o'ynaydimi?