Ўзбекистон Суперкубогининг вақти ўзгарди

Хабарингиз бор, 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари соврин учун кураш олиб боришади.

Олдинроқ берилган хабарда ўйин соат 15:00да бошланиши айтилганди. Аммо бугун ПФЛ сайтида учрашув вақти кўчилгани ёзилди.

- Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Аввалроқ учрашув 15:00 га тайин қилинганди. Янги келишувдан кейин Профессионал футбол лигаси мухлислар кўнглини олиш учун концерт дастурини ҳам режалаштирди ҳамда “Спорт” билан келишиб, учрашувни 16:00 га кўчирди, - дейилади ташкилот расмий сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kuperlox
18/02/2019 12:48
футбол мухлислари билет олишмагач, шоу-бизнес мухлисларига сотишмокчи ...
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 12:41
фақат катта гаплар.
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 12:41
янги мавсумнинг биринчи ўзгариши. пфл деганлари ҳеч ўзгармас эканда