Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Гуам устидан ғалабага эришди
Муросасиз кечган баҳсда Илҳом Ханжариев шогирдлари 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ойсара Суюнова, Лейла Ораниязова ҳамда Парвина Содиқовалар муаллифлик қилишди.
Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги баҳсини 21 сентябрь куни, мусобақа мезбони – Шри –Ланка терма жамоасига қарши ўтказади.
19 сентябрь, Коломбо, Шри-Ланка
Ўзбекистон – Гуам 3:1
Голлар: Ойсара Суюнова (23), Лейла Ораниязова (39), Парвина Содиқова (65) – Жинае Бернадетте (64)
Ўзбекистон: 1. Ангелина Полюшкевич, 6. Ойсара Суюнова, 7. Камола Эркинова, 9. Диёра Жўрабоева, 10. Парвина Садиқова (22. Маҳзуна Абдукаримова –71), 11. Лейла Ораниязова (4. Зарина Жумаева – 53), 13. Зарина Маматкаримова, 14. Косникова Марина (81.Ўғилой Саъдуллаева – 81),15. Умида Ҳатамова, 19. Дурдона Алиева, 21. Нодира Искандарова.
Фикрлар