Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида назорат ўйинлари ўтказди

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда. Терма жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Шу мақсадда мазкур йиғинга 50 нафар футболчи жалб қилинган.

Йиғиннинг биринчи босқичида 25 нафар футболчи иштирок этди. Улар 2003 йилда таваллуд топган "Чиғатой" футбол жамоаси билан назорат учрашуви ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккинич назорат ўйини "Пахтакор-2004" жамоасига қарши ўтказилди. Мазкур ўйинда Азамат Абдураимов шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Мазкур 

Йиғиннинг иккинчи қисмига яна 25 нафар футболчи таклиф қилинган бўлиб, улар ичидан ҳам терма жамоага номзод футболчилар саралаб олинади. Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Спартак 2003" жамоаси билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Йиғин 18 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!