Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойдаги турнирда навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи турида Тожикистонга қарши майдонга чиққан вакилларимиз Ҳусниддин Ғофуров киритган ягона гол эвазига ғалаба қозонишган эди.
 
Бугун мусобақанинг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Суннатилла Абдурасулов шогирдлари иккинчи турда мьянмалик рақибларига қарши тўп суришди. Учрашувнинг 20 дақиқасида Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев учрашувдаги ҳисобни очди. 35 дақиқага келиб Аброрбек Исмоилов Ўзбекистон терма жамоасининг 2-тўпини рақиблар дарвозасига киритди. 2-0 ҳисоби ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.
 
8 сентябрь куни вакилларимиз мусобақадаги сўнгги ўйинларини мезбонлар Хитой терма жамоасига қарши ўтказишади.
 
Халқаро мусобақа
 
Ўзбекистон - Мьянма 2:0
 
Голлар: Ш.Маҳмудҳожиев (20), А.Исмоилов (35).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!