Ўзбекистон аёллар ОТЖ Тошкентда йиғин бошлади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари саралашида қатнашади. Мана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Баҳром Норсафаров шогирдлари Тошкентда навбатдаги йиғинга киришди. Йиғин пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Ўқув машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар таклиф этилган:
 
Дарвозабонлар:
Жонимқулова Мафтуна  «Севинч»
Бойматова Гуландон «Металлург»
Тилолова Лайло «Севинч»
 
Ҳимоячилар: 
Асадова Дилрабо   «АГМК»
Ҳуснитдинова Солиҳа «Бунёдкор»
Дадабоева Холида «Металлург»
Бектемирова Дилноза  «Бунёдкор»
Бобохўжаева Феруза «Севинч»
Шойимова Мафтуна «Севинч»
Зарбиева Танзиля «Севинч»
Қўчқорова Ўғилой «Бунёдкор»
Норбоева Азиза «Сўғдиёна»
 
Ярим ҳимоячилар:
Нозимова Дилдора «Металлург»
Зоирова Умида «Бунёдкор»
Турдибоева Феруза «Металлург»
Баҳромова Фазилат «Шўртан»
Сафина Рушания   «Металлург»
Бурҳонова Малика «Севинч»
Панжиева Мафтуна «Севинч»
Федосенко Дарина «АГМК»
 
Ҳужумчилар:
Бердиева Камола «Локомотив»
Дадажонова Нилуфар «Андижанка»
Қудратова Нилуфар «Севинч»
Қурбонова Шаҳноза   «Севинч»
Ҳабибуллаева Диёра «Металлург»
 
Пойтахтдаги йиғин 23 февралга қадар давом этади. Шундан сўнг қизларимиз «Turkish Women's Cup 2019» мусобақасида қатнашиш учун Туркияга йўл олишади. Мазкур мусобақа 25 февралдан 6 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!