Ўзбекистон аёллар футболи бўйича Токио-2020 Олимпиада саралашига мезбонлик қилади
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-9 апрель кунлари Аёллар футболи бўйича Токио-2020 Олимпиада саралашининг 2-босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур босқичда 12та терма - Вьетнам, Хитой Тайпейи, Мьянма, Иордания, Эрон, Ҳиндистон, Филиппин, Гонгконг, Индонезия, Фаластин, Непал ва Ўзбекистон иштирок этади. Бу жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради. Осиё футбол конфедерацияси мазкур учта гуруҳ баҳсларига Мьянма, Фаластин ва Ўзбекистон мамлакатлари мезбонлик қилишини тасдиқлади.
2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 13 февраль куни бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси гуруҳдаги рақиблари номини билиб олади. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган 3та жамоа Олимпиада саралашининг 3-босқичига йўл олишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
Фикрлар