Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади

Хабарингиз бор Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. 
 
Ана шу мусобақа саралашига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкент вилоятининг “Пирамида” оромгоҳида йиғин ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Йиғин давомида мураббийлар штаби тоғли ҳудудда футболчилар билан машғулотлар ўтказиб, уларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва жамоа асосини шакллантириш чора-тадбирларини кўришади. 

Баҳром Норсафаров ушбу йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:
 
Дарвозабонлар:
Жонимкулова Мафтуна  «Севинч»
Бойматова Гуландон «Металлург»
 
Ҳимоячилар:
Асадова Дилрабо   «АГМК»
Хуснитдинова Солиха «Бунёдкор»
Дадабоева Холида «Металлур»
Бектемирова Дилноза  «Бунёдкор»
Бобохужаева Феруза «Севинч»
Шойимова Мафтуна «Севинч»
Зарбиева Танзиля «Севинч»
Қўчқорова Ўғилой «Бунёдкор»
Азиза Норбоева «Сўғдиёна»
 
Ярим ҳимоячилар:
Нозимова Дилдора «Металлур»
Зоирова Умида «Бунёдкор»
Турдибоева Феруза «Металлург»
Бахромова Фазилат «Шўртан»
Сафина Рушания   «Металлург»
Бурхонова Малика «Севинч»
Панжиева Мафтуна «Севинч»
 
Ҳужумчилар:
Бердиева Камола «Локомотив»
Дадажанова Нилуфар «Андижанка»
Кудратова Нилуфар «Севинч»
Карачик Людмила   «Бунёдкор»
Хабибуллаева Диёра «Металлург»

Мазкур йиғин 15 февралга қадар давом этади. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!