Ўзбекистон аёллар олимпия термаси 2-саралаш босқичида кимлар билан ўйнайди?

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Токио-2020 олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 2-саралаш босқичи доирасида Вьетнам, Иордания ва Гонг Конг терма жамоалари билан "В" гуруҳида кураш олиб борадиган бўлди.

Маълумот учун, мазкур саралаш босқичи ўйинларига Тошкент мезбонлик қилади. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган 3та жамоа Олимпиада саралашининг 3-босқичига йўл олишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Тошкентдаги саралаш ўйинлари 1-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!