Ўзбекистон клублари тарихидан – “Навбаҳор”

Жамоа дастлаб “Текстильшик” номи билан собиқ иттифоқ чемпионатида иштирок этган. 1980 йилга келиб “Текстильшик” номи “Навбаҳор”га ўзгартирилган. Шунингдек, жамоа 1984 – 1987 йиллар оралиғида “Автомобилист” номи остида ҳам тўп сурган.

“Навбаҳор” 1992 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган миллий чемпионатимиз баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. "Лочинлар" жамоаси юқори дивизиондан ҳали пастга тушиб кетмаган иккита клубдан бири саналади. 

15458287323

1992 йилда чемпионатда бешинчи ўринни эгаллаган “Навбаҳор”, Ўзбекистон тарихидаги биринчи мамлакат Кубогини қўлга киритган. 1993, 1994 ва 1995 йиллари чемпионатнинг бронза медаллари соҳиби бўлган. 1993 йил Кубок финалигача борган “Навбаҳор”, 1995 йили ўзининг иккинчи Кубогига эга чиққан. 1996 йил Наманган клуби биринчи ва ҳозиргача оҳирги бўлиб турган чемпионликка эришган. Кейинги уч мавсумда кетма-кет уч марта бронза медалларини ютган. 1998 йили эса ўзининг учинчи Кубогига эга чиққан. 1999 йили Ўзбекистон Суперкубогининг биринчи соҳибига айланган.

Жамоа ўша йиллари халқаро майдонда ҳам ёмон натижалар қайд этмаган. Осиё кубок эгалари кубогида 1999/2000 мавсумда ярим финалгача борган ва Эроннинг “Ал-Завраа” жамоасига имкониятни бой берган.

2000, 2001 ва 2002 йилларда “Навбаҳор” чемпионатни медалларсиз тугатган. 2003  ва 2004 йиллари эса яна бронза медалларини ютишга эришган. 2005 йилдан бошлаб клубда бироз турғунлик кузатилди. Кейинчалик “Навбаҳор”нинг энг катта ютуғи 2017 йилдаги бешинчи ўрин бўлди. Орадан 14 йил ўтгач эса, 2018 йил Ўзбекистон Суперлигаси якунларига кўра жамоа учинчи ўринни эгаллаб, яна бир бора бронза медалига соҳибига айланди.

navbahor cup

Эришган натижалари

Ўзбекистон чемпиони (1996)

9 карра Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби (1993-1995, 1997-1999, 2003, 2004, 2018)

3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1992, 1995, 1998)

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (1999)

 

Жамоа таркибида тўп сурган машҳур футболчилар

Амет Мемет

Олег Мирний

Олег Шацких

Сервер Жепаров

Геннадий Денисов

Азамат Абдураимов

Фарҳод Магометов

Георгий Забиров

Рустам Забиров

Рустам Дўрмонов

Жафар Ирисметов

Илҳом Мўминжонов

Равшан Бозоров

Марат Кабаев

Февзи Давлетов

Ҳайрулла Каримов

Илхом Шарипов

Леонид Кошелев

Александр Хвостунов

Гуванчмуҳаммед Овеков

Павел Леус

 

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар

Биродар Абдураимов

Виктор Жалилов

Раҳим Курбанмамедов

Рустам Забиров

Бахтиёр Ашурматов

Рашид Ғофуров

Илҳом Мўминжонов 

Андрей Канчельскис.

Манба: ЎзПФЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FCB FANAT
26/12/2018 22:08
Bu yil xam xudo xoxlasa Navbahor chempion