
Ўзбекистон кубоги. АГМК "Пахтакор"дан устун келди
Биллур соврин учун АГМК ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечган беллашувда олмалиқликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди ва бош совринга эга чиқишди.
- 90+7'
Учрашув якунланди! "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган АГМК Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди! Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бига бўлди! Саломат бўлинг
- 90+6'
Чераннинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 90+6'
Жарима зарбаси "Пахтакор"да
- 90+1'
Зафар Полвонов ўрнига Жавлон Гусейнов майдонга тушди
- 90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
- 90'
Гоооооооооооол! Пиримов учинчи голни урди - 3:1
- 87'
Войййй! Суюнов дарвозани ташлаб чиқди. Аввал Ҳасанов сўнг чўзиб юборди
- 86'
: Шораҳмедов ўрнига Сергеев туширилди
- 84'
Мурзоев ўрнига Полвонов туширилди
- 84'
Қиличев ўрнига Музаффаров туширилди
- 81'
Футболчилар ўзаро жанжаллашиб қолишди. Тўхталиш
- 80'
Жокич сариқ карточка олди
- 79'
Учрашув асосий вақти якунланишига 11 дақиқа қолди
- 78'
Яхшибоевнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
- 75'
"Пахтакор" сафида ўзгариш: Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Жасур Яхшибоев тушди
- 75'
Ҳасановнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
- 74'
Машарипов тўпни қўл билан ўйнади. Хавфли жарима зарбаси АГМКда
- 73'
Учрашувни 11 152 нафар мухлис "Истиқлол" стадионидан туриб кузатмоқда
- 72'
Темп бироз секинлашди, аммо "Пахтакор"нинг ҳужумлари тобора кескин тус олмоқда
- 68'
Ўхххх! Қандай вазият! Гонсалвешнинг зарбасидан сўнг Абдулов тўпни қайтариб юборди. Даҳшатли сэйв
- 65'
"Пахтакор"нинг навбатдаги бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди
- 63'
Искандеровнинг бурчакдан узатган тўпини Абдулов ушлаб олди
- 61'
Машарипов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Абдулов қайтарди
- 60'
Гонсалвеш офсайдда қолиб кетди
- 59'
Ажойиб ўйин гувоҳи бўляпмиз
- 57'
Гооооол! АГМК! 2:1! Жокич жарима майдони ташқарисидан пастки ўнг бурчакни аниқ нишонга олди - 2:1
- 56'
Машариповнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди
- 54'
Гоооол! Гонсалвеш Абдуловга имкон қолдирмади
- 53'
Пенальтииии! Энди АГМК дарвозасига. Бубанья Безеррани йиқитди
- 52'
Маҳаллий мухлислар АГМКни қўллаб-қувватламоқда
- 49'
Сайфиевнинг зарбасини Абдулов ушлаб олди
- 46'
"Пахтакор" таймни ўзгариш билан бошлади. Козак ўрнига Искандеров туширилди
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди!
- 45+3'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус
- 45+1'
Ўххх! Безерранинг зарбасини Абулов қайтарди
- 45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
- 44'
"Пахтакор" навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Чераннинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 41'
Симичнинг боши билан берган зарбасини Абдулов ушлаб олди
- 40'
Уххх! Машариповнинг зарбасини Абдулов бартараф этди
- 39'
Хожиакбаров Сайфиевни қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка олди
- 38'
Касминин огоҳлантирилди
- 36'
Машарипов навбатдаги жарима зарбасини кўкка совурди
- 34'
Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди
- 33'
Ҳасанов жарим тўпини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегди
- 32'
Аъзамов сариқ карточка кўрсатилди
- 32'
АГМК бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
- 28'
"Пахтакор" қанотлар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Олмалиқликлар эса имкон топди дегунча қарши ҳужумга ўтишмоқда
- 26'
Машарипов жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида
- 25'
Учрашув қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда
- 23'
Ўххх! Раҳматуллаев жарима майдони ичига кирар-кирмас зарба йўллади! Дарвоза тўсини АГМКни муқаррар голдан сақлаб қолди
- 20'
Учрашув давом этади
- 17'
Гооол! Жокич Суюновга имкон қолдирмади! 1-0!
- 16'
Марко Симич ўз жарима майдони ичида Мурзоевни қўли билан ушлаб қолган эди
- 16'
Пенальтиииии! "Пахтакор" дарвозасига
- 15'
Машариповнинг ажойиб тўп оширишидан кейин Гонсалвеш тўпни боши билан дарвозага йўллай олмади
- 15'
Машарипов тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ҳимоячилар имкон беришмади
- 13'
Пиримов офсайдда қолиб кетди
- 12'
"Пахтакор"нинг ўнг қанотдан узатиб бераётган тўплари анча хавфли тус олмоқда, Гонсалвеш фаол
- 11'
АГМК футболчилари жарима тўпи тепишди аммо ҳимоячилар хавфни қайтаришди
- 10'
Энди эса Жокич ва Раҳматуллаевлар тўқнашув натижасида жароҳат олишди
- 9'
АГМК футболчисининг зарбасидан сўнг тўп Раҳматуллаевнинг юзига тегди ва у нокдаун ҳолатига тушди
- 7'
Камолиддин Мурзоев офсайдда қолиб кетди
- 7'
АГМК футболчилари бурчак зарбасига эга бўлишган эди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
- 5'
Машарипов майдон марказида Тўраега нисбатан қоида бузди
- 4'
Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпи зарбага айланиб кетди, аммо ноаниқ
- 3'
Ўххх! "Пахтакор" икки марта кетма-кет бурчак зарбасини амалга оширди. Абдулов Аъзамовнинг зарбасини қайтарди. Чераннинг зарбаси эса ноаниқ чиқди
- 3'
Хавфли вазият! Гонсалвешнинг қанотдан узатган тўпини Безерра дарвозага йўллади, Абдулов қайтарди
- 2'
Шораҳмедовга нисбатан АГМК футболчиси қоиду бузди майдон марказида
- 1'
Ўйин бошланди! Кетдик! АГМК қора-сариқ, "Пахтакор" эса бугун сариқ рангдаги либосда майдонга тушган. Учрашувни Темур Тўхтасинов бошқариб бормоқда
- 0'
Диққат қилинг, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграмоқда
- 0'
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Барчангизни катта футбол байрамига таклиф этамиз! Бизни кузатишда давом этинг!
Фикрлар