Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Анталиядаги сўнгги назорат учрашувида мағлуб бўлди

Йиғин доирасида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилди. Жумладан, Озарбайжоннинг "Кешла" (0:0), Румиянинг "Медиаш" (1:3) клублари билан ўйинлар бўлиб ўтди ва бу учрашувларда мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб олишди.

Кеча Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви бўлиб ўтди. Вакилларимиз Қозоғистоннинг "Тараз" клубига қарши кечган учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Назорат ўйини
 
"Тараз" (Қозоғистон) - Ўзбекистон ОТЖ 1:0
 
Гол: Гаврил Кан
 
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио-2020 мусобақасига сербиялик тайёрлайдиган Любинко Друлович билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Друлович тез орада ўз режасини тақдим қилади ва ана ўша режа асосида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!