Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари Испанияга етиб боришди
Любинко Друлович бошчилигидаги терма жамоамиз делегацияси Тошкент - Истамбул - Валенсия йўналиши бўйлаб учиб, Испанияга етиб боришди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Валенсия шаҳридан улар автобусда Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрига йўл олишади. Йиғин айнан мана шу шаҳарда ўтказилади. Йиғин давомида терма жамоамиз бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар