Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасида меморвандум имзоланди

Бугун Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қозоғистон бешкураш федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси 2017 йилнинг февраль ойида ташкил қилинган бўлиб, унда спортчилар от спорти, қиличбозлик, ўқ отиш, югуриш ва сузиш бўйича беллашади.

37e00276-71cb-4251-886b-c0426cf308fb4e382a99-99eb-4903-905f-4cd5669797c4_1

Мазкур ҳамкорлик доирасида икки мамлакат спортчиларининг малакасини ошириш механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, нафақат спортчилар, балки мураббийлар ҳам ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишади.

69fb27ac-50eb-4534-bdee-9dba443ada44 15b0da5d-d236-4015-b00c-f9e877515235

– Федерация раҳбари сифатида ўзимнинг илк олтмиш кунлик иш режамни ишлаб чиққанман, – дейди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев. – Биз келгуси йилда мазкур спорт турини мамлакатимизда янада оммалаштириш мақсадида Қатар ва Қозоғистон бешкураш федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик битимини имзодик. Бу орқали спортчиларимизнинг малакаси ва маҳоратини янада оширишга ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсад – Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш ва унда муносиб иштирок этиш.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қатар бешкураш федерациялари билан ҳам ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган эди.

d536f014-97bd-4f8b-98ff-37ea17093e03 4e382a99-99eb-4903-905f-4cd5669797c4

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!