Ўзбекистон велоспорт термаси Қозоғистондаги мусобақада биринчи бўлди

Қозоғистоннинг Усть-Каминогорск шаҳрида Астана шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган кўпкунлик халқаро велопойга ўтказилди. Мазкур нуфузли велопойгада Россия, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Молдова, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистоннинг 140 дан ортиқ спортчилари ва 19 та веложамоалари иштирок этишди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари М.Холмурадов, Д.Сиддиқов, А.Измайлов, С.Медведев, Д.Забиров ва А.Суннатов мусобақада катта мураббий А.Абдураҳимов бошчилигида қатнашишди.

Велосипед спорти федерацияси матбуот хизматинг хабар беришича, кўпкунлик велопойганинг 3-босқичда (90 км) ҳамюртимиз М.Холмуродов 1-ўринни, 5-босқичда (170 км) эса 2-ўринни эгаллади. Бу орқали ҳамюртимиз умумий ҳисоб бўйича иккинчи поғонани банд этди. Терма жамоамизнинг бошқа бир аъзоси Д.Сиддиқов эса энг фаол пойгачи номинацияси ғолиби бўлди. Якунда, терма жамоамиз велопойгачилари 19 жамоа ичида биринчи бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!