Ўзбекистондан мағлуб бўлган терма жамоа мураббийи: Эртага “Пахтакор” – “Бухоро” учрашувига тушамиз

Хабарингиз бор, пойтахтимизда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўрасида CAFA U-16​ Championship​ мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу турнирнинг иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви бўлиб ўтди.

Вакилларимиз устунлиги остида кечган қарама-қаршиликда Усмон Тошев шогирдлари йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашувдан сўнг Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Мурад Жумакеев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Бугун қизиқарли ва чиройли баҳс гувоҳига айландик. Беллашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Шогирдларим кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Бироқ стандартлардан ўтказиб юбордик. Шогирдларимга консентрация етишмади. Кейинчалик ҳимоядаги хато эвазига дарвозамиздан яна иккита тўп олиб чиқдик.

Умуман олганда, бизга мусобақа ёқмоқда. Ташкилотчилик аъло даражада. Эртага Суперлига 16-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бухоро” учрашувини томоша қилишга борамиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!