Ўзбекистонлик Осиё чемпиони кубалик боксчини мағлуб эта олмади
Жаҳон бокс сериялари "Uzbek Tigers" ҳамда "Cuba Domadores" ўртасидаги чорак финалнинг дастлабки жанглари Самарқанд шаҳридаги Мўъжиза амфитеатрида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ва Куба боксчилари ўртасидаги қарама-қаршиликни 64 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров кубалик Энди Крузга қарши жанг билан давом эттирди.
Ушбу баҳсга қадар умумий ҳисобда яққол устунлик билан олдинда бораётган "Uzbek Tigers" жамоаси учинчи жангда ўз ҳисобларига ғалаба ёзиб қўя олишмади.
Илк раундданоқ жангдаги ташаббусни ўз қўлига олган кубалик боксчи Энди Круз якунда ўз жамоасига чорак финалдаги биринчи ғалабани олиб келди.
Умумий ҳисоб
"Uzbek Tigers" 2:1 "Cuba Domadores"
Фикрлар