Ўзбекистонлик енгил атлетикачиларга Токио олимпиадасида медаль қўлга киритиш вазифаси қўйилди

Бугун енгил атлетика федерацияси вакиллари билан бирга спортчиларни Токио Олимпиадасига тайёрлаш масаласи муҳокама этилди. Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари, мураббийлари иштирок этишди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев Токио Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегия билан таништирди. Олдинда турган режалар билан ўртоқлашди, федерациянинг бу борадаги мақсадини аниқ қилиб тушунтириб берди.

Ўз навбатида Миллий олимпия қўмитаси томонидан енгил атлетикачиларимизга Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, Токиода шоҳсупадан ўрин эгаллаш вазифаси қўйилди. Бу борада тегишли тавсиялар берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!