Ўзбекистонлик ҳакам Бразилия - Испания учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар бир қатор халқаро мусобақаларга таклиф этилаётгани ва ўша мусобақаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бу эса ФИФА ва ОФКнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. 

Жумладан, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида ҳамюртимиз, Пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозов ОФКнинг махсус совринига лойиқ деб топилганди.
 
ЎФА расмий сайтининг хабар беришича Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича "Dubai Cup" Халқаро мусобақасидан таклиф олди. Ҳамюртимиз бугун ушбу мусобақа доирасидаги Бразилия - Испания учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди.    

"Dubai Cup" Халқаро мусобақасида БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!