Ўзбекистонлик волейболчи йигитлар халқаро турнирда иштирок этишмоқда

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнир старт олди. Турнирда Россия, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан жамоалар қатнашмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини Тошкент шаҳрининг «Ориент» жамоаси ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Кеча мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугун вакилларимиз Қозоғистоннинг «Буревестник Алмати» жамоасига қарши ўйин ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, «Ориент» жамоаси бир неча кун олдин Қўқонда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тури якунларига кўра пешқадамга айланиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!