ПСЖ Ди Мариянинг нархини эълон қилди

Франциянинг амалдаги чемпиони – ПСЖ клуби ўзининг аргентиналик вингери Анхель ди Мариянинг трансфер баҳосини эълон қилди.

Fox Sports тарқатган хабарга кўра парижликлар 30 ёшли футболчининг трансфери борасида камида 50 млн евролик таклиф бўлса, уни кўриб чиқишлари мумкин.

Маълумот учун, Ди Мария ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 45та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар