ПСЖ Диарра билан шартномани бекор қилди
Франциялик машҳур ярим ҳимоячи Лассан Диарра ПСЖ клуби сафини тарк этди. Бу ҳақда L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра.
Унга кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда жорий мавсум якунланадиган шартномани муддатидан аввал бекор қилишган. Бунга асоси сабаб Диарра эътиборини бизнес лойиҳаларига қаратмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи ПСЖ сафига ўтган йили келиб қўшилган эди. У фаолияти давомида "Гавр", "Челси", "Арсенал", "Портсмут", "Реал", "Анжи", "Локомотив", "Марсель" ва "Аль-Жазира" клубларида тўп сурган. Франция терма жамоаси сафида эса 34та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар