ПСЖ Канте билан музокараларни ижобий тарзда якунлади

ПСЖ, "Реал" ва "Барселона" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Кантега катта қизиқиш билдирмоқда.

27 ёшли футболчининг трансфери 110 миллион евро эвазига амалга ошиши кутилмоқда.

ПСЖ спорт директори Антеру Энрике Кантенинг вакиллари билан самарали музокаралар ўтказди. Томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришишди, хавбекни парижликлар томонидан белгиланган йиллик маош ҳам қониқтирган.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Канте ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришни хоҳлаяпти, бунга сабаб  кейинги мавсум "аристократлар" Европа лигасида иштирок этишади, ПСЖ эса чемпионлар лигасида ўз кучини синаб кўради.

Аммо трансфернинг амалга ошмаслиги ҳам мумкин, бунга сабаб УЕФА клубнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслигига катта эътибор қилмоқда. 

Айтиб ўтиш жоизки, ПСЖ Кантенинг трансферини амалга ошириши учун Анхель Ди Мария, Гонсала Гедеш, Гжегожа Крыховяк ва Хесе Родригес каби футболчиларни сотиб юборишига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар