ПСЖ Ла Лиганинг 2та юлдузини кўз остига олиб қўйди

ПСЖ форварди Испания Ла Лигасининг икки юлдуз футболчилари - Иван Ракитич ("Барселона") ва Карим Бенземаларга ("Реал") жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Парижликлар хорватиялик футболчи билан ўзларининг марказий чизиқларини кучайтиришни режалаштиришмоқда. Ушбу трансфер эса уларга 90 млн еврога тушиши мумкин.

Франциялик форвардни эса жамоадан кетиши мумкин бўлган Эдинсон Каванига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Бензема эса 34та ўйинда иштирок этиб, 17та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию