ПСЖ Рабьони текинга қўйиб юбормоқчи эмас
Франциянинг амалдаги чемпиони – ПСЖ қишда Адриан Рабьони трансферга қўяди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра парижликлар 23 ёшли футболчини текинга қўйиб юборишмоқчи эмас. Боиси, унинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рабьо фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга қарор қилгани ва бу борада каталонияликларга розилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар