ПСЖ Рабьонинг трансфер нархини эълон қилди
Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Адриана Рабьонинг трансфер нархини эълон қилди.
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 23 ёшли франциялик футболчини 40 млн евродан камига қўйиб юборишмайди.
Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг хизматларига “Барселона” ва “Челси” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумот учун, Рабьо ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 50та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар