ПСЖ Рабьонинг трансферидан ҳеч бўлмаганда 10 млн евро ишлаб олмоқчи

ПСЖ клуби хавбеки Адриен Рабьо катта эҳтимол билан яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар спорт директори Антеро Энрике 23 ёшли франциляик футболчини сотиш борасида ишларни бошлаб юборган.

Гап шундаки, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у ушбу келишувни узайтиришни хоҳламади. Шунинг учун ПСЖ уни ёзда текинга қўйиб юбориш ўрнига, қишда уни сотиб, унинг трансферидан оз бўлсада пул ишлаб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда ПСЖ Рабьони давралар оралиғида 10 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унга эса “Ювентус” “Барселона” ва “Тоттенхэм” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Аммо, каталонияликлар Рабьо учун пул сарфлашмоқчи эмас. Улар иқтидорли футболчини ёзда эркин агент сифатида текинга қўлга киритишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!