ПСЖ аргентиналик футболчи учун "Зенит"га 35 млн евро таклиф қилди

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, парижликлар аргентиналик футболчи учун 35 млн евролик таклиф билан чиқишган. Питерликлар эса Паредеснинг баҳосини 45 млн евро этиб белгилашган ва у билан ҳайрлашиш ниятида эмаслар.

Илгарироқ "Челси" жамоаси Паредес учун 35 млн таклиф этгани, бироқ "Зенит" уни 40 млндан камига сотмоқчи эмаслиги айтилган эди.

Маълумот учун, Леандро Паредес 2017 йил "Зенит" сафидан "Рома"га кўчиб ўтган эди. Унинг питерликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!