ПСЖ футболчиси "Бордо"га кўчиб ўтди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Ясин Адли фаолиятини "Бордо"да давом эттирадиган бўлди.

Унга кўра 18 ёшли футболчининг трансфери 5,5 млн еврони ташкил этган. Адли эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Адли асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум УЕФА ёшлар лигасида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!