ПСЖ футболчиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши мумкин

30 октябрдан 31  октябрга ўтар кечаси полициячилар Верратти бошқарувидаги автомобилни тўхтатишади ва ундан қон таҳлили олишди. Натижалар шуни кўрсатдики, Верраттининг қонидан руҳсат этилганидан икки баробар кўп алкоголь моддаси аниқланди.

Энди Марко узоқ муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши мумкин. Шунингдек ПСЖ ҳам унинг учун бирор жазо чорасини кўриши мумкин.

Маълумот учун, италиялик ярим ҳимоячи бу мавсум Франция чемпионатида 7 та беллашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!