ПСЖ ижарага ўтишни хоҳламаган футболчисини ўринбосарлар таркибига бадарға қилди

Франциянинг ПСЖ клуби бошқа жамоага ижарага ўтишни хоҳламагани учун ярим ҳимоячи Ясин Адлини ўринбосарлар таркибига бадарға қилди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Унга кўра парижликлар 18 ёшли франциялик футболчини жорий қишки трансферлар даврида бирорта жамоага ижарага беришни режалаштиришган. Аммо, футболчи бунга рад жавобини берган.

Маълумот учун, Адли жорий мавсум ПСЖ сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!