ПСЖ жароҳат олган Неймарни Бразилияга қайтариб юборди

Франциянинг ПСЖ клуб ҳужумчиси Неймар январь ойида жароҳат олганди. Клуб футболчини Бразилияга қўйиб юборди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, Неймар яқин 10 кун ўз юртида бўлади. Шу пайтда ҳужумчи ўзининг шифокорлари кўригида бўлади.
 
Шунингдек, Неймарнинг тикланишига яна 7 ҳафта вақт кераклиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!