ПСЖ мухлислари учун хушхабар: Неймар ЕЧЛ чорак финалига қадар соғайиши мумкин

ПСЖ форварди Неймарнинг физиотерапевти Рафаэль Мартини бразилиялик футболчининг қачон соғайиши ҳақида гапириб ўтди.

“Агар ҳаммаси ўйлаганимиздек кечса ва ПСЖ чорак финалга чиқса, Неймар бу босқичда жамоасига ёрдам бериши мумкин. Қайтараман, агар ҳаммаси яхши кечса албатта”, - дейди Мартини.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс юритади. Қайд этиш лозимки, парижликлар илк учрашувда “Олд Траффорд”дан 2:0 ҳисобида ғалаба билан қайтишди.

Маълумот учун, ЕЧЛда чорак финал ўйинлари 9-10 апрель санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!